Туркия томонлар келишадиган формат ва параметрлар доирасида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар учун майдон бўлишга тайёрлигини маълум қилди, дея «РИА Новости» хабар берди.
Туркия ТИВдаги манбанинг аниқлик киритишича, мамлакат ҳозирча томонларга музокаралар бўйича ҳеч қандай режани таклиф қилмаган.
Манбанинг таъкидлашича, Истанбул махсус операция бошиданоқ музокаралар орқали тинчликка эришиш тарафдори. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат Россия-Украина урушининг дастлабки кунларида мамлакат можаро томонларини Анталия ва Истанбулда бирлаштирган ва у ерда улар «тинчликка жуда яқин келган».
Нашр суҳбатдоши, бўлаётган зиддиятда дипломатия учун жой очиш вақти келганини қайд этди.
«Туркия тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларда воситачи ролини ўйнашга ва томонлар томонидан ўзаро келишилган формат ва параметрлар доирасида бўлиши мумкин бўлган музокараларни қайта қабул қилишга доимо тайёр. Бироқ бундан ташқари, Туркия томонларга ҳеч қандай аниқ режа тақдим этмаган», дейди у.
Жорий йилнинг 2 январь куни Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Бельгия ташқи ишлар вазири Бернар Кентен билан музокаралар чоғида Украинадаги ўт очишни имкон қадар тезроқ тўхтатишга чақирди. Шунингдек, у можаро туфайли юзага келган миграция, иқтисодий ва бошқа инқирозларни тезроқ тўхтатиш кераклигини айтди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Янги конституция қабул қилингандан кейин Сурия номи ўзгармасдан қолади – Сурия Араб Республикаси, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.