Тошкент вилоятидан ўтган Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Қайд этилишича, рейд давомида фуқаро А.Қ. дарёдан Volvo экскаватори ва Howo юк машинаси билан табиий қум-шағал қазиб олгани, уларни тош майдалаш цехига ташиб олиб кетаётгани аниқланган.
Бу билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг талаблари бузилган. Экологик назорат инспекцияси ходимлари транспорт воситаларини ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар жарима майдонига қўйган.
Юқоридаги қонунбузарлик оқибатида табиатга 674 млрд 048 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди, дейилади хабарда.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Янги конституция қабул қилингандан кейин Сурия номи ўзгармасдан қолади – Сурия Араб Республикаси, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан CNN Турк телеканалига берган интервюсида.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.