Ана холос! Янги йил тадбирлари бекор қилинди

Ана холос! Янги йил тадбирлари бекор қилинди

Польша пойтахтида коронавирус эпидемияси туфайли Янги йилни нишонлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда шаҳар мерияси хабар хабар берди.

“Aҳолининг соғлиғи – бу энг муҳими”, деди шаҳар маъмуриятининг матбуот котиби ва келгуси йилда йўқолган вақт ўрнини қоплаш мумкинлигига умид билдирди. Шу билан бирга, байрамдан тежалган маблағлар пойтахт бюджетида қолиши таъкидланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Польшада COVID-19 инфекциясининг 183 мингдан ортиқ ҳолатлари қайд этилган, шундан 94 мингдан ортиғи беморларнинг соғайиши ва 3614 нафари ўлим билан тугаган. Касаллик даражаси бўйича мамлакат Европада ўнинчи, дунёда 29-ўринни эгаллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!