Ана холос! Туркманистон Президенти ҳарбийларга мураббо пиширишни буюрди

Ана холос! Туркманистон Президенти ҳарбийларга мураббо пиширишни буюрди

Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мева етиштириш ва мураббо пиширишни буюрди.

Президент хавфсизлик ходимлари билан учрашди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бўйсунадиган иқтисодий инфратузилмалар қандай ривожланаётгани билан танишди, деб ёзади "Олтин аср".

Учрашув чоғида унга ҳарбий ва хавфсизлик кучлари ўз ихтиёрида бўлган ерларда мевали дарахтлар ва сабзавотлар етиштираётгани ҳақида хабар берилган. Шу мақсадда уларга махсус тажриба намуналари намойиш этилди. Бундан ташқари, хавфсизлик кучларига мураббо пишириш буюрилган. Президент уларга мевалар ва беҳи мураббосининг фойдалари ҳақида гапириб берган.

Туркманистон раҳбарининг таъкидлашича, ўсаётган дарахтлар ёш аскарларни тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон президенти ота-онаси уйидан коронавирусни юқтирмаслик учун кетгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг янги вақтинчалик уйи - Миниш қишлоғида. ОАВ ёзганидек, улар уни яқинда қуришди ва президент у ерга боришга қарор қилган. У билан бирга ошпазлар, қўриқчилар ва хизматкорлар яшаш жойига кўчиб ўтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!