Ана холос! Келинчак кириш имтиҳони орасида туғиб, яна аудиторияга қайтди

Ана холос! Келинчак кириш имтиҳони орасида туғиб, яна аудиторияга қайтди

Гвинеянинг Маму шаҳридан бўлган 18 ёшли мактаб ўқувчиси Фатумата Курума Конде кириш имтиҳонларидан бирига келганда тўлғоқ тутиб қолганини сезади, деб ёзмоқда«Zakon.kz».

У зудлик билан касалхонага етказилган ва 10 дақиқадан сўнг кўзи ёриган. Оила аъзоларини ҳайрон қолдириб, қиз бир зумда ўзига келган ва аудиторияга қайтган.

Маълум бўлишича, Курума Конде уйда қолдиришларидан қўрқиб, турмуш ўртоғи ва оила аъзоларидан туғруқ вақти яқинлашаётганини яшириб келган. «Мен бакалавриатга қабул имтиҳонларининг бирортасини ҳам қолдиришни тасаввур қилолмасдим. Бунга йил давомида тайёргарлик кўргандим», — деб таъкидлаган у.

Имтиҳон маркази раҳбари Моҳамед Диаките маҳаллий матбуотда тарқалган бу воқеанинг ҳақиқатлигини тасдиқлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!