Ана холос! Австрияда Ислом сўзини расмий ҳужжатлардан ўчиришмоқчи

Ана холос! Австрияда Ислом сўзини расмий ҳужжатлардан ўчиришмоқчи

Австрияда таълим вазирлиги ва Бош вазирликка қарашли дин ишлари қўмитаси табелларда кўрсатилган дин дарси ва ўқувчиларнинг диний эътиқодлари кўрсатилган қисмдаги ислом сўзини чиқариб ўрнига мамлакатлаги мусулмонларни бирлаштирган Австрия Ислом Жамоатининг қисқартмасин ёзилиши кескин эътирозларга сабаб бўлди. Маҳаллий мусулмонлар буни диний эътиқодни камситиш, айирмачилик деб изоҳламоқдалар.

700 мингга яқин мусулмон истиқомат қиладиган Австрияда расмий ҳужжатда дин номи ўрнига АИЖ қисқартмасининг қўлланишини ўта мантиқсизлик деб эътироф қилаётган олимлар, дунё бўйича 1,5 миллиард мусулмон эътиқод қилувчи диннинг номи Ислом эканини, АИЖнинг эса шу мамлакатда яшаётган мусулмонларга тааллуқли ташкилот эканини таъкидламоқдалар, дея хабар бермоқда Туркиянинг TRT нашри.

Ҳукуматнинг қуйи ўнг қанот вакиллари ушбу масалани ижтимоий ҳаётга тадбиқ қилмасдан аввал мусулмонларга билдириш ва уларнинг фикрини ўрганиш кераклигини эътироф этмоқда.

Мусулмонлардан бошқа дин ва жамоатга нисбатан бу каби муносабатда бўлмаган ҳукуматнинг ушбу тутуми, Ислом жамиятига зарба, яъни мамлакатда Европа ёки Австрия Исломи ни тадбиқ қилиш учун қўйилган қадам, дея изоҳланяпти.

АИЖ раҳбари Умид Вурал бу борадаги изоҳларида Таълим вазирлигининг мамлакатдаги қонун-қоидаларга хос бўлмаган, мунозара-кенгашга ўрин қолдирмай таълим мудирларига юборган хати билан табеллардан дин номи ва дин дарси кўрсатилган қисмдан Ислом ифодаси олиб ташланганини таъкидлади. Вурал Ислом уламолари билан маслаҳатлашмай расмий ҳужжатлардан Ислом сўзини олиб ташланаётганини қоралаб, АИЖ раҳбари сифатида бу ҳаракатларга қарши қонуний йўл билан курашишини айтди.

Таълим вазирлиги буни сабаб қилиб, алавий болаларнинг алавий дарсларии ўрнига Ислом дарсини адашиб олмаслиги учун қилганини рўкач қилаётганини таъкидлаган Вурал Ҳар икки дин дарсини алоҳида қилиб алавий ва Ислом дарси деб очиқ ёзилади. Бунақа ҳолатда янглишиш мумкин эмас дея иддао қилмоқда.

Шунингдек Вурал таълим вазирлигининг бу ишини жиддий мунозараларга сабаб бўлишини таъкидлаб: Бу ҳаракатлар Ислом сўзини секин-аста расмий ҳужжатлардан ўчирилишига йўл очади. Ҳукумат томонидан Ислом сўзи ўрнига АИЖ қисқартмаси ифодаланишига олиб келади. Бунга ҳеч қачон рози бўлмаймиз, деди.

Georgetown Университети тадқиқотчиси, сиёсатшунос олим, профессор Фарид Ҳофиз Ислом ўрнига АИЖ ёзилишини Ислом жамоатини кучсизлантириш йўлида қўйилган қадам сифатида кўрмоқда.

Ҳукумат бу ҳаракатлари билан АИЖга зарба беришни мақсад қилган, деди Ҳофиз. 2013 йилгача алавий ва шиа жамоати АИЖ таркибида бўлган. Бугун у учга бўлинган ҳолатда. Бу ташкилотни кучсизлантириш учун ташланган илк қадам эди. Энди эса жамиятнинг назарида Ислом ифодасини истеъмолдан чиқариб, ташкилотга иккинчи зарбани бермоқдалар.

Мамлакатдаги Ислом жамияти пешволари имзо компанияларини тўплаб ва турли таъсир доираларига мурожаат этиб, ҳукуматнинг бу ҳаракатига ўз норозиликларини билдирмоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!