“Amilov“ бренди номи нега ўзгаргани изоҳланди

“Amilov“ бренди номи нега ўзгаргани изоҳланди

Фаолият бошлаганига энди бир ой бўлган “Krepers” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси энди ўз маҳсулотларини “Crafers“ бренди остида тақдим этади.

Бунгача у “Amilov“ бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқараётган эди. Корхона томонидан изоҳланишича, бренд номи жаҳон бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотлари ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий истеъмолчилар қалбида муносиб ўрин эгаллаш ҳамда инвесторларнинг тавсияларига мувофиқ ўзгартирилган.

“Жаҳон бозорида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” брендининг қандолат маҳсулотлари ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий истеъмолчилар қалбида муносиб ўрин эгаллаш ҳамда инвесторларимизнинг тавсияларига мувофиқ “Amilov“ бренди “Crafers“ деб ўзгартирилди. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, бундан буён “Crafers” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар олдинги маҳсулот гуруҳидаги сифат жиҳатидан фарқ қилмайди. Яна бир муҳим жиҳати, бу мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқараётган “Krepers” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона номига ҳам тўғри келади“, дейилади корхона расмий сайтидаги хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!