Америка компанияси Dori-Darmon унга ишончли бошқарувга берилиши тўғрисидаги шартномани имзолади

Америка компанияси Dori-Darmon унга ишончли бошқарувга берилиши тўғрисидаги шартномани имзолади

Тошкентда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ҳамда Американинг United Investment Healthcare Group компанияси ўртасида Dori-Darmon компаниясини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Dori-Darmon миллий фармацевтика компаниясини ривожлантиришнинг янги стратегиясига ҳуқуқий асос яратади. Амалиётга бошқарувнинг замонавий услублари, эксклюзив ахборот технологиялари, шунингдек, мутахассисларни Американинг фармсаноат профессионалларини жалб қилган ҳолда самарали ўқитиш тизими жорий этилади.

Сўнгги йилларда компания молиявий ҳолати кескин ёмонлашди. 2018 йилда 11 ой ичидаги фаолияти якунларига кўра, шериклар ва банклардан қарздорлик тегишли равишда 125,4 миллиард сўм ва 54 миллиард сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ компанияси Dori-Darmon’ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга оляпти. Агар чет эллик ҳамкор белгиланган бизнес-кўрсаткичларга эриша олса, у ҳолда келишув яна беш йил муддатга узайтирилади.

Manba: daryo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!