Амалий ёрдам, мониторинг ва таҳлил

Амалий ёрдам, мониторинг ва таҳлил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" директорининг тегишли буйруғига асосан, баҳорги экиш мавсумида яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, мониторинг ва таҳлил ўтказиш юзасидан марказ мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлари ҳудудларда иш фаолиятини бошлади.

Жумладан:

– 2024-йил пахта ҳосили учун тайёрланган уруғлик чигитни махсус шаҳобчалар орқали кластерлар ва фермерларга тизимли етказиб бериш;

– белгиланган режага асосан вилоятлар ва туманлараро уруғлик чигитни алмаштириш ҳаракатини ташкил этиш;

– хорижий ғўза навларини етказиб келиниши ва экилишини мониторингини юритиш;

– ихтисослашган ҳудудлардаги уруғлик ғалла майдонларида 3-мониторинг тадбирларини ўтказилишини таҳлил қилиш;

– пахта ва ғалладан ташқари бошқа экинларнинг экилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатиш масалаларида яқиндан ёрдам кўрсатадилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!