Аллергия ва кононавирусдаги томоқ қичишини қандай фарқласа бўлади?

Аллергия ва кононавирусдаги томоқ қичишини қандай фарқласа бўлади?

АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Аллергияси бор инсонларда ҳам томоқ қичиши ва йўталиш аломатлари булади. Коронавирусда ҳам йўталиб, қичишиш бўлади деб ёзилган. Баҳор фаслида аллергия касаллиги ҳам қўзғалиши мумкинку, фарқи нимада, қаердан билиш мумкин?

Коронавирус инфекциясининг асосий симптомлари — тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, нафас олишнинг оғирлаши, ҳансираш. Аллергик касалликлар билан касалланган беморларда тана ҳароратининг кўтарилиши БЎЛМАЙДИ. Барибир ҳар ҳолатда якуний ташхис қўйиш учун шифокорларга мурожаат қилиш ва лаборатория текширувидан ўтиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!