Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитаси комиссиясининг таркибига кирди

Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитаси комиссиясининг таркибига кирди

Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитаси комиссияси таркибига кирди. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Алишер Усмонов «Олимпия канали» комиссиясининг аъзоси бўлди. Умуман олганда, Халқаро олимпия қўмитасида 26та доимий ва вақтинчалик комиссия бор.

Ўтган йили Халқаро олимпия қўмитаси 2020 йилги Токиодаги Олимпиада ўйинлари дастурига эркаклар ва аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича жамоавий мусобақаларни киритишга қарор қилди.

Усмонов ушбу қарорни муҳим аҳамиятга эга, деб атади. Унинг таъкидлашича, Олимпия ўйинларида иштирок этадиган барча қиличбозлар учун энди тенг ҳуқуқлар яратилди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!