2013-2020 йилларда Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида ишлаган, 2021 йил январгача қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлган Ботиржон Сулаймонов айни пайтда қамоқда ва унинг устидан маҳкама кетмоқда. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Kun.uz мухбири саволига жавобан маълум қилди.
“Аграр университети Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфида. Бу университетга ҳозир қишлоқ хўжалиги вазири (Жамшид Хўжаев – таҳр.) ректор сифатида фаолият кўрсатяпти.
У ерда жуда катта аттестация ўтказилди. Жуда кўп ўқитувчилар ишдан бўшатилди. Ботир Сулаймонов ишига келсак, тергов жараёни кетаётгани учун мен бир нарса айта олмайман. Энг муҳими, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Ҳозир дастлабки тергов жараёни кетяпти. Балки молиявий хатоликлар бўлгандир, балки қабул билан боғлиқ ҳолатлар бўлиши мумкин.
Баъзи олий таълим муассасаларини текширганимизда шунақа хатоликлар чиқяптики, супер контрактда ўқиши керак бўлган бола оддий контракт билан ўқиши ҳолатлари кузатилмоқда. Менда ректор билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат сабабли текширув бошланди, деган қараш бор. Аммо тергов тугагунча бирор нарса айта олмаймиз. Хатоликлар бўлмаганда ректорга нисбатан бунақа катта иш очилмасди”, – деди вазир.
Kun.uz манбасига кўра, Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов 2021 йил октябр ойида тергов ҳаракатлари доирасида қамоққа олинган, айни пайтда суд жараёнлари давом этмоқда.
Шунингдек, университетнинг бошқа айрим масъуллари ҳам иш доирасида судга жалб қилинган.
Маълумот учун, академик Ботиржон Сулаймонов2021 йилянварида қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори лавозимидан озод этилганди.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
10 июль куни Киевда Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) полковниги Иван Воронични ўлдирган ва 13 июлда йўқ қилинган қотиллар ҳақида янги тафсилотларни маълум қилинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади