Агентлик кубогининг “Энг яхши тўпурар”и номинацияси “Ўзбекистон” ноширига топширилди

Агентлик кубогининг “Энг яхши тўпурар”и номинацияси “Ўзбекистон” ноширига топширилди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида телевидение, радио, матбуот нашрлари, интернет сайтлари, нашриёт-матбаа ижодий уйлари жамоалари ўртасида Агентлик кубоги учун мини-футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа якунларига кўра, бутун матчлар давомида рақиблар дарвозасига умумий ҳисобда 14 гол киритган “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ходими Ўктамов Муҳаммадали Агентлик кубогининг “Энг яхши тўпурар” номинациясига лойиқ кўрилди. Айтиш лозимки, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида фаол фаолият олиб бораётган ёш кадр ҳисобланмиш Ўктамов Муҳаммадали мусобақа давомида қаттиқ жароҳат олганига қарамай, рақиблар дарвозасини ишғол эта олди. Қолаверса, ушбу тўпурарга “Инсон ва қонун” газетаси Бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Қўчқор Норқобил ўзининг махсус совғаси – “Энг яхши тўпурар”га аталган кубокни тақдим этди.

Агентлик кубоги учун мини-футбол мусобақасининг учинчи ўрни “Ҳалқ сўзи” терма жамоасига берилди, иккинчи ўрин эса “Зўр ТВ” терма жамоасига насиб этди. Мусобақанинг мутлақ ғолиблиги – биринчи ўрин Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси терма жамоасига топширилди.

Беш кун давом этган мусобақа мобайнида ОАВ вакиллари, зиё тарқатувчилар бўлмиш ноширлар соғлом турмуш тарзини амалда кўрсатиб, дўстлик ва бирдамлик намунасини намойиш этдилар.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!