Аброр Мухамедханов «Савдогарбанк» АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Аброр Мухамедханов «Савдогарбанк» АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Шу кунга қадар "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухамедханов Аброр Шухратович чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланган. Бу ҳақда банк акциядорларининг ўтган йил 27 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида қарор қабул қилинган.

Банкнинг олдинги бошқаруви раиси Суръат Мансуров бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан, лавозимидан озод этилган.

Маълумот ўрнида, Аброр Мухамедханов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бакалавр босқичини, 2007 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган. Банк тизимида 11 йиллик иш тажрибасига эга. У 2018 йилдан бери "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқауви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!