Абитуриентлар ҳужжат топшириш учун панжарани қулатиб ичкарига ёпирилди (видео)

Абитуриентлар ҳужжат топшириш учун панжарани қулатиб ичкарига ёпирилди (видео)

Айни дамларда Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат қабул қилиш қизғин паллага кирди. Абитуриентлар сони ҳар қачонгидан кўп бўлгани сабаб бу йил ҳужжат қабул қилишда узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда Навоий педагогика университетида содир бўлган воқеа тасвири тарқалди. Унга кўра, ҳужжат топширишга келган абитуриентлар ҳатто муассасанинг панжарали деворини қулатиб ичкарига киришганини кўриш мумкин. Видеода кўриниб турибдики, айримлар жароҳат ҳам олган. 

Бир неча кун аввал Самарқанд давлат университетига ҳужжат топширишда айримлар навбат кутиб ҳушидан кетиб қолаётгани хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!