9-май яқин. Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қанча миқдорда мукофот берилади

9-май яқин. Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қанча миқдорда мукофот берилади

9 май умумхалқ байрами Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан юртимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида ги фармонида белгилаб берилди.

9 май умумхалқ байрами Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.

Ўтган йили Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм пул мукофоти берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!