6 нафар танишини Қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахс қўлга олинди

6 нафар танишини Қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахс қўлга олинди

Мамлакатимиз бўйлаб аҳоли ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида профилактик чора тадбирлар ҳамда тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия расмий каналларида ва ОАВ да бу каби ҳолатлардан огоҳлантириш мақсадида бериб борилаётган хабарларга қарамасдан айрим юртдошларимиз томонидан ҳамон фирибгарлар тузоғига тушиш ҳолатлари учраб келмоқда.

Шу каби ҳолат жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси, Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир мобайнида аниқланиб, унда аризачи фуқаро Д.Э. ўзини “Анвар” деб таништирган шахснинг ваъдаларига ишониб 6 нафар танишини пул эвазига Қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйишига келишиб олишгани маълум бўлган.

Ушбу масалада турли йўллар билан олдиндан 800 АҚШ долларни қўлга киритган “Анвар” исмли шахс шериги фуқаро Х.О.билан биргаликда Тошкент шаҳар Миробод туманида олдиндан келишилган жойда фуқаро Д.Э.дан 2.700 АҚШ доллар пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!