35 ёшли серияли қотил етти карра умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди

35 ёшли серияли қотил етти карра умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди

Кипрда 35 ёшли ҳарбий хизматчи етти карра умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Қайд этилишича, қотил беш аёл ва икки болани ўлдирган, натижада ҳар бир жабрланувчи учун биттадан умрбод қамоқ жазосини олган.

Аниқланишича, ушбу суд жараёни биринчи мажлисдаёқ якунланган.

Айбланувчи ўз айбини тан олган ва қурбонлар оила аъзоларидан узр сўраган.

Таъкидланишича, Кипрда содир этилган ушбу кетма-кет қотиллик мамлакат тарихида биринчи ҳодисадир.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!