2023 йилнинг март ойидан Польшадаги украиналик қочқинлар турар жой бинолари учун тўлов тўлайди

 2023 йилнинг март ойидан Польшадаги украиналик қочқинлар турар жой бинолари учун тўлов тўлайди

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Польша радиоси эфирида Украинадан қочқинларни қабул қилиш шартларига ўзгартиришлар киритилиши ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 мартдан бошлаб жамоавий жойлаштириш муассасаларида 120 кундан ортиқ бўлган украиналик қочқинлар учун тўлов жорий этилади. Дастлаб, Украинадан келган қочқинлар ижара нархининг 50 фоизини, бир неча ойдан кейин эса 75 фоизини тўлайди.

Ушбу мажбурият, ногиронлар, болалар, ҳомиладор аёллар, пенсия ёшидаги шахслар ва камида учта болани боқаётган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Низомда, шунингдек, 24 февралдаги Россия ҳужумидан кейин Польшага келган Украина фуқароларининг PESEL рақамини олиш учун аризаси мажбурий бўлиши назарда тутилган. PESEL рақамини олган ва Полшани тарк этган қочқинлар учун бу рақам музлатилади.

"Биз қочқинларнинг кейинги тўлқинига тайёрланяпмиз ва тизим шунга мос равишда шай бўлишини истаймиз. Шунда Польша солиқ тўловчилари қочқинларнинг кейинги тўлқини учун имкон қадар камроқ тўлашлари керак бўлади", — деб тушунтирди Польша бош вазири.

Польша Чегара хизмати маълумотларига кўра, Россия тажовузи бошланганидан бери деярли саккиз миллион киши Украинадан кириб келган, 6 миллион 200 минг киши эса чиқиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!