2020 йилдаги 21-тўфон: “Вамко” 53 кишининг умрига зомин бўлди

2020 йилдаги 21-тўфон: “Вамко” 53 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппин армияси тақдим этган маълумотга кўра, тўфон қурбонлари сони 53 кишига етган. Бироқ полиция 26 киши ҳалок бўлганлиги тўғрисида маълумот берди. 50дан ортиқ филиппинлик жароҳатланган, 20 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

“Вамко” туфайли ўн минглаб фуқаро эвакуация қилинган. Шамол тезлиги сониясига 34 метр кўрсаткичга етган, шунингдек, кучли ёмғир ёққан.

Мамлакат пойтахти Манила шаҳрида жамоат транспорти фаолияти тўхтаган. Пойтахт аэропорти ва бандаргоҳлар фолияти тўхтатилган.

“Вамко” жорий йилда мамлакатга талафот етказган 21-тўфон ҳисобланади. Синоптиклар бу тўфонни мамлакатдаги энг кучлиси деб аташмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!