13 ёшли бола: "Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман"

13 ёшли бола: "Ўзимизни кўчаларда бир йилдан буён автомобиль бошқараман"

🛣 Жиззах вилояти, Зомин туманида ЙПХ ходимлари томонидан "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилганда, руль бошқарувидан 13 ёшли, 7-синфда ўқийдиган бола тушиб келди. Автомобиль салонида ушбу боланинг укаси ва синглиси ҳам бирга келмоқда. ЙПХ ходими "Ота-онангизни хабари борми автомобиль бошқарганингиз ҳақида?" - деб берган саволига бола - "Ҳа, хабарлари бор, ўзимизни кўчада бир йилдан бери бошқариб юраман" - дея жавоб қайтарган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

‼️Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!