125 минг фаластинлик Рамазон ойининг учинчи жума намозини Ал-Ақсо масжидида ўқиди

125 минг фаластинлик Рамазон ойининг учинчи жума намозини Ал-Ақсо масжидида ўқиди

Исроил келтириб чиқарган қийинчилик ва тўсиқларга қарамай, 125 мингга яқин фаластинлик Рамазон ойининг учинчи жума намозини Ал-Ақсо масжидида адо этди.

Ўн минглаб фаластинликлар эрта тонгдан Ғарбий Соҳил ва Қуддус ўртасидаги ҳарбий назорат пунктларидан ўтиб, ал-Ақсо томон йўл олди.

Кўп соатлик йўл юрган фаластинликлар пиёда Масжид-ул-Ақсога етиб келишди ва шу ерда Рамазон ойининг учинчи жума намозини ўқишди.

Исроил полицияси эрталабдан буён ҳудудда бўлиб, ишғол қилинган Шарқий Қуддуснинг Ал-Ақсо масжиди жойлашган Эски шаҳар атрофидаги йўлларни темир тўсиқлар билан тўсиб қўйган эди.

Ал-Ақса масжидига киришдан олдин фаластинликларнинг шахсини текширган Исроил полицияси, айниқса, маълум бир ёш тоифаси остида бўлган кўплаб фаластинликни қайтарди.

Қуддус Исломий Вақфлар Бошқармаси берган баёнотда, 125 минг фаластинлик Ал-Ақсода жума намозини ўқиди.

Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдан шармандалик девори билан ўралган Қуддусга 50 ёшдан кичик аёллар ва 55 ёшгача бўлган эркакларга рухсат бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!