Навоийда қурувчининг устига бетон плита қулади

Навоийда қурувчининг устига бетон плита қулади

Нaвоий вилояти ФВБ ходимлaри қурувчини бетон плитaси остидaн қутқaриб олдилaр.

Мазкур ҳодиса бугун соат 08:00 да Навоий вилояти Кармана тумани “Деҳқон” МФЙда содир бўлди.

Aниқланишича, олиб борилаётган қурилиш объектида ишчи-ходим С.З.нинг устига бетон плита қулаган. Бунинг оқибатида фуқаро бетон остида қолиб кетган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол қутқарув хизматига хабар берган.

Олинган хабар асосида вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қисқа вақт ичида бетон плита остида қолган қурувчини чиқариб олишган. Оёғидан жароҳатланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, Кармана тумани Тиббиёт бирлашмасига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!