“UFC”нинг "энг ёвуз жангчиси" АҚШ фуқароларини "коммунизм даҳшатлари"дан огоҳлантирди

“UFC”нинг "энг ёвуз жангчиси" АҚШ фуқароларини "коммунизм даҳшатлари"дан огоҳлантирди

“UFC” жангчиси Хорхе Масвидаль АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайлов кампаниясида иштирок этди.

Спортчи жамоатчилик билан гаплашиб, амалдаги давлат раҳбарига овоз беришга чақирди.

«Болалигимдан менга социализм ва коммунизм даҳшатлари ҳақида гапириб беришади. Шу боис ёки сиз Трампни танлайсиз ва Американи яна буюк қиласиз ёки Жо Байденни танлаган ҳолда мамлакатни тубсизликка олиб борасиз», - дея таъкидлаган Масвидаль.

Профессионал фаолияти давомида 35 ғалаба ва 14 мағлубиятни қабул қилган жангчи Нейт Диасга қарши курашда “UFC”нинг энг ёвуз жангчиси” унвонига сазовор бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!