"Uzbekistan Airways"да парвозлар вақтида амал қиладиган чекловлар билан танишинг

"Uzbekistan Airways"да парвозлар вақтида амал қиладиган чекловлар билан танишинг

Uzbekistan Airways босқичма-босқич авиақатновларни тикламоқда, шу муносабат билан авиакомпания парвоз вақытида амал қиладиган чекловларни маълум қилди:

"COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида  ҳаво кемаси саҳнида кўрсатиладиган сервис хизматларига баъзи бир ўзгаришларни киритишга мажбурмиз. Агар илгари кўрсатилган хизматлардан бирортаси кўрсатилмаётган бўлса, бунинг учун узр сўраймиз. Биз учун муҳими – йўловчиларимиз  ва экипажимиз саломатлиги.

Барча экипаж аъзолари парвоздан олдин мажбурий тиббий текширувлар ва ҳарорат ўлчовларидан ўтадилар. Бутун парвоз давомида улар ҳам, барча йўловчилар сингари ниқоб тақиб, ҳимоя қўлқопларини кийишади.

Ҳар бир рейсдан сўнг самолёт махсус воситалар билан яхшилаб тозаланади, барча юзалар ва ашёларга ишлов берилади. Дезинфекция ҳаво кемаси саҳнида ҳам, багаж бўлинмаларида ҳам амалга оширилади.

Самолётнинг йўловчи бўлинмасидаги ҳаво юқоридан пастга қараб айланиб юради, бу эса бошқа қатордаги йўловчилардан бири аксирган ҳолда микротомчиларнинг бошқа йўловчиларнинг нафас йўлларига тушишини истисно  қилади, ниқоблардан фойдаланиш эса микроқисмлар тарқалишининг олдини олади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлари вирус  ва бактерияларнинг 99,97% га яқинини ушлаб қолувчи замонавий НЕРА-фильтрлари билан жиҳозланган.

Сув, қулоқчинлар, озиқ-овқат, шунингдек бизнес класс учун йўл ва болалар тўпламлари алоҳида ўрамларда берилади. Кошер таомларидан ташқари бошқа  махсус таомларга олдиндан буюртма бериш мумкин.

Борт журналлари ва матбуот нашрлари вақтинча бўлмайди.

Умид қиламизки, киритилган чекловлар сизнинг парвоздан оладиган таассуротларингизга таъсир кўрсатмайди. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан, тўлиқ сервис хизматларини  кўрсатишга қайтамиз.

Коронавирус пандемияси вақтида ўз хавфсизлигингиз ва яқинларингизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун самолёт саҳнида амал қилиниши лозим бўлган қоида ва тавсиялар билан танишиб чиқишингизни сўраймиз:

- бутун парвоз давомида йўловчилар оғиз ва бурунни ёпиб турувчи ниқобларни тақишлари шарт (2 ёшгача бўлган болалардан ташқари);

- қўл юки сифатида сиз аёллар сумкаси, портфель, ноутбук, агар болалар билан саёҳат қилаётган бўлсангиз,  болалар учун керак бўладиган ашёлар солинган сумкани олишингиз мумкин. Бошқа барча нарсалар қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт;

- ҳаво кемасига  чиқариш ижтимоий масофа сақлаган ҳолда  амалга оширилади;

- агар йўловчи парвоз пайтида ўзини ёмон ҳис қилса (иситма, йўтал, тумов ва бошқалар), зудлик билан борткузатувчини чақириш тугмасини босиши керак. Экипаж касаллик белгилари бўлган йўловчига қандай муносабатда бўлишга ўргатилган;

- парвоз пайтида ҳаво кемаси саҳнида ҳаракатланишдан тийилиш тавсия этилади. Ҳожатхонага ташриф буюриш учун, унинг бўшлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ёруғлик таблосига эътибор қаратинг, ҳожатхона олдида  навбат ҳосил бўлишига йўл қўйманг.

- самолёт ерга  қўнганидан сўнг, илтимос, экипажнинг кўрсатмасига қадар ўрнингиздан турманг. Ҳаво кемасидан тушиш ҳам,  худди унга чиққандек, ижтимоий масофага амал қилган ҳолда амалга оширилади", - дейилади компания хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!