Дональд Трампнинг жамоаси USAID'ни Давлат департаментига қўшиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида Politico нашрига икки янги АҚШ ҳукумати расмийси маълум қилди. Яна бешта манба эса агентликнинг мустақиллиги ҳеч қандай кафолатланмаганини айтишди.
Трамп аллақачон хорижий ёрдамни молиялаштириш учун миллиардлаб долларни музлатиб қўйган, бу эса USAID'нинг кўплаб дастурларига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, агентликнинг тахминан 60 нафар юқори лавозимли ходимларини таътилга жўнатган ва юзлаб пудратчиларни ишдан бўшатган. Бундан ташқари, янги USAID администраторини тайинламаган. Шу сабабли журналистлар, агар агентлик тугатилмаса, унинг янги шакли анча заиф ва мустақил бўлмайди, деб ҳисоблашади.
Бироқ, USAID ўзи Давлат департаментига қўшилиш режалари ҳақида рад этган. Агентликда 9 мингдан ортиқ ходим ишлайди ва улар 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритишади. USAID , албатта, давлат котибидан сиёсий кўрсатмалар олади, аммо умумий ишларида Давлат департаментидан кўп ҳолларда микроманагементсиз ишлашади, дейди Politico. Нашр шунингдек, йиллар давомида на демократик, на республикачилар ҳукуматлари USAID'ни Давлат департаментига қўшиш ҳақида фикр юритганини, уларнинг ўртасида ҳар доим зиддият бўлганини эслатиб ўтади.
Трампнинг хорижий ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги фармони 30 дан ортиқ мамлакатда юзлаб мустақил оммавий ахборот воситаларини ҳам таъсир этди. DW Беларусда сургундаги журналистлар билан суҳбатлашиб, улар янги молиявий манбаларни қидиришаётганини билиб олди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.