Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
"Брага" футболчига тиббий кўрикдан ўтиш учун хат юборган. Ўша пайтда Норчаев Доҳада, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида эди. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилиши муносабати билан футболчи йиғинни охирига етказмай Тошкентга қайтиб келишга мажбур бўлди.
Ўзбекистонда Португалия элчихонаси ҳамда ваколатхонаси йўқ. Шу боис футболчининг агентлари Тошкентдаги Франция элчихонаси орқли Россиядаги Португалия элчихонасига алоқага чиқишган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам футболчига ёрдамга келди. Бироқ Португалия элчихонаси ходимлари қисқа муддатда виза тайёрлаб бера олмасликларини, футболчидан душанба куни Москвага учиб келишни сўрашган. Норчаев душанба куни Москвада эмас, Португалияда бўлиши керак.
Шу сабабли ҳам мазкур трансфер амалга ошмайдиган бўлди.
"Football Group" агентлиги ва Ҳусайн Норчаев бу трансфер амалга ошиши учун қўлдан келганича ёрдам кўрсатган Франция элчихонасига, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорчилик билдиради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.