Технологик миллиардер Доналд Трамп билан яқин ҳамкорлиги туфайли кўп нарса йўқотди , аммо йўқотишлар бунга арзийди – АҚШ президенти миллиардлаб долларлик давлат шартномалари билан дўстига миннатдорчилик билдиришга тайёрланмоқда.
SpaceX аллақачон АҚШ ҳукумати билан 22 миллиард долларлик шартномаларга эга, деб хабар беради Fortune журнали. Маскнинг компаниялари, шунингдек, 38 миллиард долларлик давлат грантлари, кредитлари, субсидиялари ва солиқ имтиёзларидан ҳам фойда кўради, деб ёзади Washington Post.
▫️Пентагон SpaceX ракеталарини дунё бўйлаб ҳарбий юкларни тезкорлик билан етказиб бериш усули сифатида кўради.
▫️Трамп маъмурияти Интернетга кенг полосали уланишни кенгайтириш учун Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланмоқда. New York Times газетасига кўра, биргина ушбу шартнома 45 миллиард долларга баҳоланган. АҚШ Савдо вазирлиги ҳам Starlink'дан қишлоқни ривожлантириш ташаббусининг бир қисми сифатида фойдаланмоқчи.
SpaceX Пентагонга ракеталар учун янги учириш майдончаларини қуриш ҳамда Флорида ва Калифорниядаги ҳукумат космодромларидан учирилиш частотасини ошириш учун аризалар топширди. Сўровлардан бири, New York Times хабарига кўра, аллақачон маъқулланган: Канаверал космодромидан Фалcон 9 учирилишининг йиллик сони икки баробарга, 120 тага этади.
Энди Маск Марсга диққатини қаратиш учун NASA'га босимни кучайтирмоқда. У тарихда биринчи марта одамларни бу узоқ сайёрага юбориш учун янги ҳукумат шартномаларини олмоқчи.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.