Германия канцлери Олаф Шолц G20 саммитининг якуний декларациясида Россиянинг Украинага қарши уруш учун жавобгарлиги кўрсатилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди. Бу ҳақида DW хабар ёзмоқда.
Минг кун, бу даврда одамлар кўр-кўрона улуғворлик хаёллари, ўз мамлакатини куч билан кенгайтириш нияти туфайли азоб чекиши керак бўляпти, деб таъкидлади немис сиёсатчиси.
Шолц иқтисоди энг ривожланган ва ривожланаётган 20 та давлат вакиллари Москва масъулияти ҳақида аниқ сўз топа олмаганидан шикоят қилди.
Шу билан бирга, Германия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари яна Киевга ТАУРУС узоқ масофали қанотли ракеталарни етказиб беришга шубҳасиз қарши чиқди. Украина томонини бундай қуроллар билан таъминлаш кўп сабабларга кўра хато бўлишини канцлер тушунтирди.
Ушбу қуролларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, немис томони нишонни назорат қилиш билан шуғулланишдан бошқа танловга эга эмас, аммо бундай қадам «мен тўғри деб ҳисобламайдиган иштирок даражасини» англатади, дея қўшимча қилди Шолц.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.