KIA SORENTO аукционда сотилиши мумкин

KIA SORENTO аукционда сотилиши мумкин

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 22.01.2024 йилдаги «Даврбанк» ХАТБ фойдасига қарздор Л.Ботировдан 400 миллион сўм кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «KIA SORENTO» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Зарбдор бўлимига 05.03.2024 йилда келиб тушган.

Бундан ташқари бўлим иш юритувида фуқаронинг 5 та ижро ҳужжати бўйича 40 млн. сўмга яқин қарздорлиги мавжуд.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.

Мазкур ижро иши доирасида Л.Ботиров бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автотранспорт аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.

Фуқаро олган кредити ва бошқа қарзларини мунтазам тўлаб борганида, бундай ҳаракат ва харажатлар бўлмас эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!