РИА Новости хабарига кўра, Россиянинг ЕХҲТ (YXHT)даги доимий вакили вазифасини бажарувчи Максим Буякевич Европа мамлакатларидан келаётган шундай чақириқлар ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
«Реал Мадрид» Ўзбекистон ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Хусановга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Fichajes.net нашри.
Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, бундай ҳисоботлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қанчалик ишончли экани номаълум.
Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида "Alash Pride 115" турнири бўлиб ўтди.
Исроил Сурияда ўз назорати остида ушлаб турган ерларнинг бир қаричини ҳам қайтармайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШ сайловларига Россия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган, лекин Европа сиёсий элиталари бунга тўғридан-тўғри ва очиқчасига аралашди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Италия чемпионатининг сафар ўйинида "Рома" Туриннинг "Ювентус" клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.
Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.
Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.
Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Бу ҳақда Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) маълум қилди.
Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган.
Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида Б. С.га (1987 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланиб, хавфли рецидивист деб топилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Хусусан, 21 декабрь ҳолатига, сўнгги тўрт ҳафтадаги ўртача кунлик экспорт ҳажми 3,87 млн баррелни ташкил этган
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
Бу ташаббус ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Silver Lake қариялар уйида табиий газ портлаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди.
Инсон аъзолари савдосида гумон қилинаётган украиналик аёл Полшадан Қозоғистонга экстрадиция қилинди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Бу ҳақда Буюк Британиядаги Брэдфорд университети олимлари огоҳлантирмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, жаҳон бозорида кунгабоқар ёғига нисбатан таклифлар кескин камайгани фонида тасқислик юзага келмоқда.
Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ.
Сурияда ағдарилганидан сўнг Россияга қочган президент Башар Асад ва оиласи Москвада ҳашаматли ҳаёт кечиряпти.
Шунга қарамай, ҳукмрон партия томонидан илгари сурилган 2026 йил бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинган.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ичида ишчилар бўлган автобус ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи эса ишчиларни ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
Тиббиёт ходимлари гриппдан кейин пайдо бўладиган бундай аломатларга жиддий эътибор беришга чақирмоқда.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Reuters агентлиги хабарига изоҳ бериб, Россия бутун Украина ҳудудига даъво қилмаётганини билдирди.
Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Фанил Сарваровга суиқасд уюштирилди.
Аэрокосмик техника ва мехатроника муҳандиси, 33 ёшли Микаэла Бентҳаус (Германия) Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида фазога парвоз қилди.