Fransiyada davlat byudjeti taqchilligi tufayli vaziyat og‘irligicha qolmoqda. Bu haqda Fransiya bosh vaziri Mishel Barnye aytib o‘tdi, deb xabar bermoqda Frans Press.
“Mamlakatdagi vaziyat juda jiddiy, uning haqiqiy holatini baholash uchun men hukumatdan to‘liq ma’lumot so‘radim. Mavjud vaziyat har xil bayonotlar berishni emas, amaliy choralar ko‘rishni talab qiladi. Mas’uliyat talab etiladi”, dedi Barnye.
Bosh vazirning aytishicha, uning maqsadi iqtisodiy o‘sish yo‘liga qaytish va fransuzlarning turmush darajasini yaxshilashdan iborat. Shu bilan birga, Parisien nashri xabar berishicha, bosh vazir mamlakatda soliqlarni oshirish, jumladan, boylik solig‘ini joriy etish imkoniyatlarini ham o‘rganmoqda.
Mamlakat Moliya vazirligi ma’lumotlariga ko‘ra, 2024 yilda byudjet taqchilligi 5,1 emas, 5,6 foizni tashkil qilishi mumkin. Tejamkorlik choralarini ko‘rish va e’lon qilingan 5,1 foizni saqlab qolish uchun yana 16 milliard yevro topish kerak bo‘ladi.
Iyul oyida moliya vaziri Bryuno Lyo Mer Fransiya 2024 yilda byudjet taqchilligini shu darajada ushlab turish uchun 25 milliard yevro tejashi kerakligini aytgandi.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Инсон ҳуқуқлари бўйича адвокат Владимир Путин Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордеридан кейин қандай қилиб жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди.
«Милтон» тўфони етказган зарар — 50 миллиард доллар. Бу ҳақда баёнот берган АҚШ президенти Жо Байден унинг маъмурияти Флорида штатининг давлат ва маҳаллий раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб, керакли барча ресурслар билан таъминлаётганини маълум қилди.
Расмий ҳисоботга кўра, Хитойнинг 60 ва ундан катта ёшдаги аҳолиси 2023 йилда қарийб 297 миллион кишига етди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 21,1 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Синхуа хабар бермоқда .
Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади. Хусусан, пойтахт Остонада бир кунда 120 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, 12 киши жароҳатланган.
«Самолёт Америкада ишлаб чиқарилган эмас, лекин у ишлатадиган авионика тизимлари ва ўқ-дорилари таниш ва бу катта афзаллик. Аммо бизнинг энг катта устунлигимиз AESA радарига эга қирувчи самолётнинг мавжудлиги бўлиб, биз уни Eurofighter билан бирга биринчи марта оламиз», — деб ёзади нашр.
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов уни ҳакамларни сотиб олишда айблаган Германиянинг ARD телеканали журналистини судга тортишни талаб қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Департаментнинг аниқлик киритишича, ёнғин майдони 900 м² ни ташкил қилган. Ҳозирда конструкцияларни дренажлаш ва демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистони ва БААнинг миллиардлаб долларлик мудофаа шартномалари учун учун «яшил чироқ»ни ёқди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси баёнот берди.
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ унинг талабларини бажаришни истамаслиги туфайли чидаб бўлмас аҳволга тушиб қолди . Бу ҳақда британиялик мутахассис Александр Меркурис Дуран YouTube каналида айтиб ўтди .
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Нуробод" МФЙда бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари ҳамкорлигида тарғибот тадбири ўтказилди.
Украина прокурорларининг айтишича, уруш жиноятлари бўйича мавжуд тергов украиналик журналист Россия ҳибсхонасида вафот этганидан кейин қотиллик эҳтимолини ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилган.
Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Ингушетияда полициячиларни отиб ўлдирган жиноятчилар қочиб кетган деб тахмин қилинаётган ёниб кетган ВАЗ-99 автомобили топилди.
2023 йилда Россия Германияда ишлаб чиқарилган 300 дан ортиқ компютерда бошқариладиган дастгоҳларни импорт қилди, дея хабар беради SWR телекомпанияси. Унга кўра, компаниялар учинчи давлатлар орқали етказиб беришнинг кейинги йўналишини кузатмайди.
Украиналик хакер АҚШ, Канада, Франция, Германия, Норвегия ва Нидерландия саноат корхоналари ресурсларига ҳужум қилди. Хакерлик натижасида кўрилган зарар 73 миллион долларга баҳоланган, дея хабар беради компания.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп муҳожирлар Америка фуқаролари ва полиция ходимларини ўлдирган тақдирда уларни қатл қилишга чақирди. Бу ҳақда у Колорадодаги тарафдорлари олдидаги чиқишида гапирди, деб ёзади РИА Новости .
Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.