«Nyu-York Tayms» xabariga ko‘ra, AQSh Eron bilan keskinlik kuchayishi ortidan Yaqin Sharqdagi ayrim bazalaridan qo‘shinlarining bir qismini evakuasiya qilishni boshlagan.
Yuzlab amerikalik harbiylar Qatardagi «Al-Udeyd» aviabazasi hamda AQSh Dengiz kuchlarining Beshinchi floti joylashgan Bahrayndagi harbiy inshootlarni tark etgan.
Ma’lumotlarga ko‘ra, ushbu bazalarda 30–40 ming nafargacha AQSh harbiysi xizmat qiladi. AQSh Markaziy qo‘mondonligi ehtimoliy ballistik raketa tahdidlariga qarshi himoya maqsadida mintaqada ikkita avianosesni ushlab turibdi.
20 fevral kuni AQSh prezidenti Donald Tramp Eronni kelishuvga majburlash maqsadida cheklangan zarba berish variantini ko‘rib chiqayotganini bildirgan. Oq uy vakillari bunday qaror uchun «ko‘plab asoslar» mavjudligini ta’kidlagan.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.