Qishki transfer oynasida barchaning katta qiziqishiga sabab bo‘layotgan futbolchimiz Abduqodir Husanovga "Manchester Siti" klubi jiddiy qiziqish bildirmoqda.
Hattoki, bu jamoa transfer amalga oshishi uchun 50 million yevro va besh yillik shartnoma taklifi bilan chiqdi.
Mazkur taklif ayni damda "Lans" uchun ham, Abduqodir uchun ham to‘g‘ri keladi. Sababi, kuni kecha Fransiya klubi himoyachimizni 40 million yevroga pullash niyatida ekani haqida xabar berayotgan edi.
Agar bu kelishuv amalga oshmagan taqdirda ham, Abduqodir Husanov katta ehtimol bilan “Lans”da qolmasligi oydinlashmoqda.
Eslatib o‘tamiz, Abduqodir Husanov 2023 yilning yozida “Lans”ga ko‘chib o‘tganidan beri bu jamoa safida barcha turnirlarda jami 31 ta uchrashuvda ishtirok etib, himoyadagi vazifalarini bajarishdan tashqari, bitta golli pas ham uzatdi.
Legionerimizning “Lans” bilan amaldagi shartnomasi 2027 yilning 30 iyunigacha tuzilgan.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар 2029-йилгача мудофаа харажатларини 4,4 дан 5,2 триллион долларгача ошириши керак. Бу жорий харажатларга нисбатан ҳар йили ўртача 165 миллиард долларга ўсишини талаб қилади.
Шу билан бирга, у, Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида уч томонлама учрашув ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга Трамп бу кейинроқ аниқланишини айтиб ўтди.
Чилининг Кокимбо ва Араукания ҳудудларида жойлашган миллий боғлар ўрмон ёнғинларига қарши кураш доирасида икки кунга ёпилади, деб хабар берди БиоБиоЧиле.
АҚШ президенти Жо Байден украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармаган ва давом этмоқда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пер 10 январь куни журналистларга.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.