Зўрлашда айбланган икки карра жаҳон чемпиони ўлик ҳолда топилди

Зўрлашда айбланган икки карра жаҳон чемпиони ўлик ҳолда топилди

Фигурали учиш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Жон Кафлин ўз уйидан ўлик ҳолда топилди, дейди mk.ru .

Кариерасини тугатганидан сўнг мураббий ва шарҳловчи сифатида ишлаган 34 ёшли жаҳон чемпиони ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда унинг синглиси Фейсбукдаги саҳифасида хабар тарқатди.

Менинг ажойиб, кучли акам бугун ўз жонига қасд қилди. Нима дейишни ҳам билмайман. Мен сизни яхши кўраман, Жон, деб ёзган Ангела.

Америка Қўшма Штатларининг фигурали учиш ассоциацияси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

Маълумот ўрнида, Кафлиннинг фаолияти 2018 йилнинг декабри ойида зўрлаш билан боғлиқ айбловлар сабаб тўхтатилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!