Зимбабвелик 151 фарзанднинг отаси яна уйланиш ниятида

Зимбабвелик 151 фарзанднинг отаси яна уйланиш ниятида

Няндоронинг сўнгги тўйи 2015 йилда бўлиб ўтган эди. Эркак шу йил июнь ойида яна бир тўй маросимини режалаштирган.

Мишекнинг болаларининг эллик нафари мактаб ўқувчилари, олтитаси мамлакат Миллий армиясида хизмат қилади, иккитаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, 11 нафари турли соҳалар бўйича мутахассислар, 13 қиз ва 23 ўғил оила қурган.

Эркак кўп фарзандли бўлишни ўзининг фойдали лойиҳаси деб билади. Болалар отасини ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан хурсанд қилади. Оила асосан Мвурви тоғлари яқинидаги 93 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади.

Мбире туманида яшовчи 66 ёшли Мишек Няндоронинг таъкидлашича, ўғиллардан бири отасининг изидан юриб, тўртта аёлга уйланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!