Зангиотадаги касалхонада аёл Миллий гвардия ходимини ҳақорат қилди. Суриштирув олиб борилмоқда

Зангиотадаги касалхонада аёл Миллий гвардия ходимини ҳақорат қилди. Суриштирув олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 2 август куни “Телеграмм” месенжерининг “Ўзбекистон.уз расмий канали”да, “Мана Зангиота COVID марказидаги аҳвол” номли видеотасвир тарқатилган. Ушбу видеотасвирдаги ҳолат Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қуйидагилар маълум бўлди.

2 август куни соат 23.00 ларда фуқаро Элмурадова Замира Солиевна онаси Л.Э.ни Зангиота тумани кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига (Зангиота-2) ётқизиш учун олиб келган.

Ушбу касалхона назорат ўтиш жойида хизмат олиб бораётган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан навбатчи шифокорга хабар берилган.

Навбатчи шифокор чиққунига қадар фуқаро З.Элмурадова шифохона хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини бажараётган Қўриқлаш бўлинмаси ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, уларни шаъни ва қадр-қимматини камситган ҳолда хизмат вазифасини бажаришларига тўсқинлик қилган. Шунингдек, атрофдагилар эътиборини ўзига жалб қилиб жанжал келтириб чиқаришга ҳаракат қилган ва шифохонанинг тақиқланган ҳудудига кирмоқчи бўлган. (Ушбу ҳатти-харакатлар тарқатилган видеотасвирда акс эттирилган).

Кейинчалик шифохонада бўш жой юзага келиши билан бошқа беморлар қатори З.Элмурадованинг онаси ҳам навбат билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур муассасага келган барча беморлар шифохонадаги мавжуд бўш жойлардан келиб чиқган ҳолда қабул қилиниши ва жойлаштирилиши йўлга қўйилган бўлиб, бунда касалларни қабул қилишда субъектив омилларга йўл қўйилмайди.

Фуқаро З.Элмурадованинг ҳатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги сабабли, ҳозирда Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун суд идораларига тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!