Юртимизда бугун ҳам коронавирусдан тузалганлар 1000дан ошди

Юртимизда бугун ҳам коронавирусдан тузалганлар 1000дан ошди

Бугун мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 448 нафари соғайди.  

Жумладан, беморларнинг 1 104 нафари Тошкент шаҳрида, 256 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Қашқадарё вилоятида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Сирдарё вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 5 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида ҳамда яна  2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди. 

Шундай қилиб, мана тўрт кундирки, юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони минг нафардан ошмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни 1 098 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди. 12 август куни мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Кеча, 13 август куни эса “COVID-19”дан 1 554 нафар бемор соғайди. Бугунги кунга келиб, юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 28 661 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 84 фоизга етди. 
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!