ЮНИСЕФ 92та давлатга вакцинани тезкорлик билан етказиш бўйича амалиётга тайёрланмоқда

ЮНИСЕФ 92та давлатга вакцинани тезкорлик билан етказиш бўйича амалиётга тайёрланмоқда

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ “COVAX” механизми доирасида 92та давлатга коронавирусга қарши вакцинани тезкорлик билан етказиш учун логистика ва ташувлар билан шуғулланувчи 350дан кўпроқ компания билан музокаралар ўтказди.

“ЮНИСЕФ тайёргарликни бошлаш учун Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти (PAHO) ва Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) билан биргаликда етакчи авиакомпанияларни қандай кўламдаги ташувлар талаб этилиши ҳақида хабардор қилди ва улар билан 2021 йилда 2 млрд доза вакцинани қандай ташиш мумкинлигини муҳокама қилди. Бундан ташқари, денгиз йўли билан 1 млрд дона шприцни етказиш керак бўлади”, – дейилган ЮНИСЕФ баёнотида.

Яқин орада халқаро ташкилот паст ва ўрта даромадли 92та давлатга вакцинани узлуксиз етказишни таъминлаш учун мавжуд транспорт салоҳиятларини баҳолайди. 

“Вакцинани сотиб олиш, етказиш ва тақсимлаш тарихда бундай турдаги энг йирик ва тезкор амалиёт бўлиши кутилмоқда”, – деб маълум қилинган ташкилотда.

Аввалроқ ЮНИСЕФ Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда 2021 йилда коронавирусга қарши 2 млрд доза вакцина сотиб олишга тендер эълон қилгани маълум қилинганди.

“Dori-Darmon” АК матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!