Ёши 5000 йилга бориб тақаладиган 80 та мақбара топилди

Ёши 5000 йилга бориб тақаладиган 80 та мақбара топилди

Миср археологлари мамлакат шимолида 80 та мақбарани топди, дея хабар беради “РБК” Мисрнинг қадимий ишлар бўйича миллий вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Қабрлар тошдан кесилган, лой билан авалсимон чуқурларни ўзида намойиш этади. Бу қабрлар Дахалия провинциясидаги қазиш ишлари пайтида топилган.

Антиохиянинг Олий Кенгаш бўйича раҳбари Мустафо ал-Вазирий баёнотига кўра, қабристонлар милоддан аввалги тўртинчи минг йилликнинг биринчи ярмига тўғри келади.

Шунингдек, у Дахалияда лой қабрларнинг топилиши биринчи ҳолат эканлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда бошқа шунга ўхшаш қабрларни бу ерда топиш мумкин.

Аввалроқ, Миср археологлари Мисрнинг Ал-Миня провинциясидаги Туна ал-Габал ҳудудидан 16 та қадимги мақбараларни топишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!