Йигит ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Пайғамбаримизнинг севимли ҳайвонини қутқарди (фото)

Йигит ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Пайғамбаримизнинг севимли ҳайвонини қутқарди (фото)

Самара яқинида ғайриоддий қутқарув операцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “islam.ru” ёзди.

Похвистнево шаҳрида уч кун давомида маҳаллий аҳоли баланд дарахтга чиқиб туша олмаган мушукни томоша қилишди. Ҳайвон очликдан чарчаган ва жуда қўрқиб кетганди.

Йигит ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Пайғамбаримизнинг севимли ҳайвонини қутқарди (фото)

Содир бўлган воқеа ҳақидаги фотосуратлар ижтимоий тармоқларда маҳаллий жамоатчилик томонидан тарқатилганидан сўнг Мурод Валиев исмли йигит мушукка ёрдам беришга қарор қилди.

Йигит дарахтга чиқиб, чарчаган, музлаган ва оч қолган ҳайвонни қутқарди.

Шаҳар аҳолиси эса қутқарувчига миннатдорчилик билдирди: “Бошқаларнинг бахтсизлигига бефарқ бўлмаган ва меҳрибон юракли Мурод Валиев, шунингдек, ҳайвонот дунёсини қутқаришда иштирок этаётганларнинг барчасига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз! Мурод ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, жуда баланд дарахтга чиқиб, мушукни қутқарди! Дунё сизга ўхшаш мард ва тушунадиган одамларга муҳтож!"


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!