Японияда янги император тахтга ўтирди

Японияда янги император тахтга ўтирди

Кеча, 22 сентябрь куни Японияда император Нарухитонинг тахтга ўтиргани расман эълон қилинди. 180 дан ортиқ мамлакатнинг амалдорлари — жами икки минг нафар меҳмон иштирок этган ушбу маросим Япониянинг қадимий пойтахти Киотода бўлиб ўтди ва янги император  ўз бурчларини бажаришга ваъда берди.

«Мен конституция бўйича ҳаракат қилишга, давлат ва халқ бирлигининг рамзи сифатида ўз бурчимни бажаришга қасам ичаман. Мен Япония бундан кейин ҳам ривожланиб, халқимизнинг донолиги ва тинимсиз саъй-ҳаракатлар билан халқаро ҳамжамиятнинг дўстлиги ва тинчлигига, инсонларнинг фаровонлиги ва равнақига ҳисса қўшишига умид қиламан», деди 59 ёшли Нарухито, деб «Japan Times» иқтибос келтирмоқда.

Маросимни ўтказишга Япония ҳукумати қарийб 16 млрд йена ($147 млн.дан ортиқ) сарфлаган.

Яқинда мамлакат «Хагибис» тўфонидан қаттиқ талафот кўрганди, мамлакат инфратузилмасини тиклаш ишлари кетмоқда, шу боис ҳам императорнинг тахтга ўтириши муносабати билан ўтказиладиган тантанали парад 10 ноябрь санасига қолдирилди.

Маълумот ўрнида, Нарухитонинг 17 ёшли ягона фарзанди Айко аёлдир ва у тахтга даъвогарлик қилолмайди. Императорлик давомчиси сифатида унинг жияни – 13 ёшли Ҳисахито кўрилмоқда.

1947 йилда қабул қилинган «Императорлик уйи тўғрисида»ги қонунга асосан, император умрбод лавозимида қолади. Нарухитонинг отаси Акихито Япония тахтидан ўз хоҳиши билан воз кечган сўнгги 200 йил ичидаги илк император бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!