Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Иш топиш янада осонлашди

A A A
Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Иш топиш янада осонлашди

2021 йил 22 декабрь куни ўзбекистонликлар учун илк бор Япония онлайн меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Унда бепул иштирок этинг ва Япония компаниясидан қонуний ишлаш таклифини олиш имкониятингизни синаб кўринг!

Бунинг учун Сиз LINE иловаси орқали мустақил тарзда шахсан ўзингиз рўйхатдан ўтишингиз зарур.

Аввало, LINE дастурини телефонингизга юклаб оласиз ва унда JOBFAIR 2021 деб номланган ҳаволага кириб, QR-кодни LINE дастури ёрдамида ўқийсиз.

Юклаб олганингиздан сўнг, бир паст кутасиз, Сизга хабар келади.

Қуйидаги саволларга жавоб беришингиз керак бўлади:

❓18 ёшдан каттамисиз?

❓Япониядамисиз?

Сўнгра, Ўзбекистон байроғини танлайсиз, Сизга ўзбек тилида маълумот келади.

Бунда Сиз қуйидаги афзалликларга эга бўласиз:

✅ Япон иш берувчисига бевосита япон тилида савол бера оласиз. Савол япон тилида тўғри берилса, иш берувчи компания томонидан иш таклифи олиш имкони ошади.

✅ Сиз меҳнат ярмаркасида қатнашар экансиз, япон тилида савол беришда, аввало, じこしょうかい (ўзингизни таништириб), саволни япон тили қоидаларига мувофиқ беришингиз ва бу жараёнда савол бериш одобига тўла риоя қилишингиз керак.

✅ Сиз иш берувчи компания вакилида яхши таассурот уйғотсангиз, Сизга LINE иловаси орқали алоқага чиқишади!

👉 Рўйхатдан ўтиш

Эслатиб ўтамиз, ушбу онлайн меҳнат ярмаркаси Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япония Адлия, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирликлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаролари учун махсус ташкил этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!