Японияда дунёдаги энг кичкина Рубик кубиги намойиш этилди

Японияда дунёдаги энг кичкина Рубик кубиги намойиш этилди

Японияда дунёдаги энг кичик Рубик кубиги намойиш этилди, деб хабар берди “Kyodo” агентлиги.

Таъкидланишича, ушбу кубикнинг ҳар бир томонининг узунлиги 9,9 мм, нархи эса 1,9 минг доллар атрофида бўлиб, унинг яратувчилари “Megahouse” корпорацияси ҳамда энг кичик маҳсулотлар ясаш билан машҳур “Iriso Seimitsu Co., Ltd” устахонасидир.

Рубик кубиги 1974 йилда ҳайкалтарош Эрне Рубик томонидан яратилган бўлиб, ушбу ихтиро ўйинчоқлар орасида умумий савдо ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади: дунё бўйлаб аллақачон 350 миллионга яқини сотилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!