Япония халқи Абэни сўнгги манзилга кузатди

Япония халқи Абэни сўнгги манзилга кузатди

Японияликлар ўтган жума куни фожеали равишда ҳаётдан кўз юмган собиқ бош вазир Синдзо Абэни сўнгги йўлга кузатиш учун кўчаларга чиқишди.

2020 йилгача у раҳбарлик қилган Либераль-демократик партияси бош қароргоҳи жойлашган йўл ёқаси ҳамда бир нечта кўчалар одамларга тўлди, дейилади РИА Новости тарқатган хабарда.

Абэ Япония тарихида ушбу лавозимда энг узоқ қолган сиёсатчи ҳисобланади.

Собиқ бош вазир Синдзо Абэга 8 июль куни Нара префектурасида сайловолди митингда сўзга чиққан пайтда Тэцуя Ямагами деган кимса томонидан суиқасд уюштирилди. У Абэга қарата икки марта ўқ узган. Сиёсатчи бўйни ва кўкрагидан жароҳат олиб касалхонага олиб келингандан кейин ҳаётдан кўз юмган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!