Япония рус олигархларининг активларини музлатишга қарор қилди

Япония рус олигархларининг активларини музлатишга қарор қилди

Япония ҳукумати рус олигархларининг активларини музлатишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун Япония бош вазири Фумио Кисида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

“Бугун россиялик олигархларнинг активларини музлатиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, деб тушунтирди у.

Бош вазир Япония, Европа ва АҚШнинг молиявий санкциялари, жумладан, Россия банкларининг SWIFT халқаро банклараро тўловлар тизимидан узилиши Москвани халқаро тўлов тизими ва жаҳон иқтисодиётидан изоляция қилишга қаратилган зарурий қадамлар эканлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!