Январь ойидаги аномал совуқлар туфайли карам етиштирувчи фермерлар катта зарар кўрди

Январь ойидаги аномал совуқлар туфайли карам етиштирувчи фермерлар катта зарар кўрди

Жорий йилнинг январь ойида Марказий Осиёда кузатилган аномал совуқ ҳаво туфайли Ўзбекистонда оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етди. Натижада ушбу маҳсулот нархи кескин кўтарилиб, ушбу совуқлардан кейин ташқи бозорларга карам жўнатиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди.

Ўзбекистонда 2022 йил ноябрь ойининг бошидан 2023 йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги охирига қадар оқ бошли карам йиғим-терими одатий маромда кечди, бироқ бутун мамлакат ҳудудини қамраб олган совуқ ҳаво массаси бу ритмни ўзгартириб, ўша пайтда ҳали йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилига катта зарар етказди.

Аномал совуқларнинг узоқ вақт таъсири туфайли ўша вақтга қадар йиғиб олинмаган оқ бошли карам ҳосилининг катта қисми далаларда музлаб қолди. Январь ойи охири ва февраль ойи бошида сезиларли исиш бошланиши билан музлаб қолган маҳсулотлар чирий бошлади. Мамлакатда “август карами” етиштирувчи асосий ҳудудларидан бири бўлмиш Сурхондарё вилояти фермерларининг маълумотларига кўра, 80-90 фоизга яқин ҳосил нобуд бўлди.

Бироқ барра оқ бошли карам ўзбекистонликларнинг истеъмол саватидаги унчалик муҳим сабзавот ҳисобланмайди, шу сабабли, оқ бошли карам нархининг бундай кескин ўсиши, асосий турдаги сабзавотлар нархлари сезиларли даражада ошиши фонида деярли сезилмай қолди.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 5,9 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар камдир. Шунингдек, 2023 йил январь ойининг иккинчи ярмида – аномал совуқ об-ҳаво натижасида ҳосилга катта зарар етганидан сўнгги даврда экспорт ҳажми 2,8 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар камайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!