Таиланд ҳукумати туристларга ўз рақамли активларини кредит карталарида рўйхатдан ўтказиш ва харидларни амалга ошириш имконини берувчи криптовалютани мамлакат реал иқтисодиётига интеграция қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Nation нашри маълум қилди, деб ёзади Report.
Таиланд бош вазири ўринбосари ва молия вазири Пхичай Чунхавачиранинг сўзларига кўра, Молия вазирлиги ҳозирда карталарда криптовалютани жорий қилишда фойдаланилаётган халқаро моделларни ўрганмоқда.
“Айрим хорижий мамлакатларда кредит картага криптовалюта юклаш орқали харидларни амалга оширишингиз мумкин. Сотувчи тўловни маҳаллий валютада олади. Ушбу ёндашув Таиландда ҳам амалга оширилиши мумкин”, – деди у.
Ҳукумат капитал бозори ва рақамли активлар бозорини ўзаро боғлаш учун қонунчиликка ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда.
Таиланд Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатга 13,4 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 фоизга кам. Энг кўп сайёҳлар Хитойдан келган – 1,8 миллион киши. Кейинги ўринларда Малайзия (1,7 миллион), Россия (932 минг), Ҳиндистон (880 минг) ва Жанубий Корея (637 минг).
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.