Франция расмийлари касалланиш ҳолатларининг кўпайиши туфайли мамлакатнинг Европа қисмида денге ва чикунгуня иситмаси эпидемиялари пайдо бўлишидан хавотирда.
Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
"Оверн-Рона-Алп тоғлари минтақасида денге ва чикунгуня безгаги билан касалланганлар сони кескин ошмоқда, соғлиқни сақлаш органлари эпидемиядан хавотирда," - дейилади материалда.
Касаллик тарқалишига қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш тузилмалари "олдини олувчи ёндашув"дан фойдаланмоқда. Аниқлик киритилишича, касалликнинг тарқалишига минтақага йўлбарс чивинининг кириб келиши сабаб бўлиб, унинг чақиши орқали иситма юқади.
"1 майдан буён минтақавий соғлиқни сақлаш агентлиги томонидан денге безгаги билан боғлиқ 31 та ва чикунгуня безгаги билан боғлиқ 37 та ҳолат қайд этилган," - дея таъкидлайди телеканал.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.