Сўнгги кунларда Туркия ва халқаро ОАВда Туркияда 4000 дан ортиқ меҳмонхоналар оммавий ёпилгани ҳақида хавотирли хабарлар тарқалмоқда, деб хабар беради Каzinform.
Бироқ сайёҳларни хавотирга солган бу янгилик мамлакат туризм соҳаси вакиллари томонидан тезда рад этилди.
Йирик сайёҳлик холдингларидан бири раҳбари Ўрхон Санжарнинг сўзларига кўра, бу тўсатдан ёпилиш эмас, балки айрим меҳмонхоналар фаолиятидаги техник ва маъмурий камчиликларни бартараф этишнинг стандарт тартибидир. Унинг таъкидлашича, Туркия Туризм вазирлиги объектларга қонуний талабларни бажариш учун вақт беряпти.
Бу миш-мишларга сабаб бўлган нарса адвокат Абиде Саралунинг баёноти эди. Унинг сўзларига кўра, 4000 та меҳмонхона туристик объект сертификати йўқлиги учун муҳрланган. Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб меҳмонхоналар маҳаллий ҳокимият рухсати билан вақтинча ишлай олади, бироқ олти ой ичида расмий сертификат олиши керак бўлади. Кўпгина меҳмонхоналар бу талабни ўз вақтида бажармаган.
Бироқ, Ўрхон Санжар бу вақтинчалик чора-тадбирлар эканлигини, меҳмонхоналарда аниқланган камчиликлар бартараф этилаётгани, олдиндан брон қилиш бекор қилингани ҳақида сайёҳлик агентликлари хабардор қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 4 мингтаси бугунги кунда қонунчилик талабларига мослаштирилаётган объектларнинг умумий сонидир.
Шунингдек, у сайёҳларга саёҳат қилишдан олдин меҳмонхона ҳолатини текширишни ва брон қилганлигини тасдиқлашни маслаҳат берди.
— Саноатда инқироз йўқ, меҳмонлар турар жойсиз қолмайди. Аммо кўнгли хотиржам бўлиши учун олдиндан брон қилганингиз маъқул, — деди Санжар.
Туркия расмийлари ва меҳмондўстлик саноати вакиллари сайёҳларни ваҳима қўзғатмасликка ва фақат расмий маълумот манбаларига таянишга чақирмоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.